UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 янв 17:14
Янгиликлар

Каратэ

Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасовга нисбатан жиноий иш очилган

Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасовга нисбатан жиноий иш очилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси тақдим этган маълумотлар асосида, 2018 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Каратэ Миллий федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми "а" банди ва 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди, деб хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.

Тергов жараёнида амалга оширилган тафтиш натижасида ноқонуний хатти-харакатлар тўғрисидаги бирламчи маълумотлар ўз тасдиғини топди.

Ҳусусан, Н.Нафасовнинг федерация раиси лавозимига тайинланган кун - 2018 йил 16 майдан бошлаб октябрь ойигача 125 миллион 557 минг сўмлик пул маблағини белгиланган тарзда (терма жамоа аъзолари, уларни мусобақаларга тайёрлаш ҳаражатлари) сарфлаш ўрнига, уларни мақсадсиз ва ортиқча ишлатганлиги, товламачилик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга йўл қўйилганлиги, спортчилардан бадал пулларини йиғиб олиб, федерация ғазнасига кирим қилинмаганлиги аниқланди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси бундан кейин ҳам Республика спорт федерация ва ассоциациялари фаолиятини жиддий назоратга олади ва у ерда аниқланган ноқонуний ҳаракатлар ҳамда турли қонунбузарликларга қарши тегишли ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда курашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг