UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 апр 16:50
Янгиликлар

Кураш

Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси Ниғматилла Йўлдошев IKA президенти Ҳайдар Фармон билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Касимовлар ҳам иштирок этди. 

Учрашувда буюк аждодларимиздан мерос қолган кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, курашни мамлакат ва халқаро миқёсда янада ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, келгусида курашнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада ошириб, Халқаро кураш ассоциациясининг Халқаро «GAISF — Global Association of International Sports Federations» ташкилотига аъзо бўлишига эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга келишиб олинди.

Тадбирда курашни халқаро майдонда ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг жаҳон спорт майдонидаги имиджини юксалтириш, миллий спортимизни ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш барчамиз учун долзарб вазифа эканлиги таъкидланди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда ўзбек миллий курашини янада ривожлантириш борасидаги вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг