UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

03 ноя 08:57
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон МОҚ янги тараққиёт йўлида 4 та ҳамкорлик Меморандуми имзолади

Теглар :  МеморандумМОҚ
Тошкентда ўтган МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбари ўртасида давом этаётган минтақавий форумнинг асосий қисми якунлангач меҳмонлар Ўзбекистон МОҚга ташриф буюришди.

Қўмитамизда меҳмонлар учун экскурсия ташкил этилди. Кичик тур давомида форум иштирокчиларига Қўмитамиз ва унинг қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолияти, бой ўзбек спорти тарихи ҳақида гапириб берилди.

Шундан сўнг ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўтказилган мунозараларнинг амалий якуни сифатида Ўзбекистон МОҚ Беларусь, Озарбайжон, Литва МОҚ ва Татаристон Олимпия кенгаши билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Тадбирни Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйиш жараёнида мамлакатимиз номидан Ўзбекистон МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Озарбайжон МОҚ Бош котиби Азер Алиев, Беларусь МОҚ президенти Виктор Лукашенко, Литва МОҚ президенти Дайна Гудзиневичуте ва Татаристон Олимпия кенгаши вакили Марат Бариев иштирок этди.

Якунда Рустам Шоабдураҳмонов ушбу ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

“Авваламбор, барчангизни азим пойтахтимизда мана шундай тадбирда кўриб турганимиздан яна бир бор мамнун эканлигимизни билдириб ўтмоқчимиз. Токио Олимпиадаси кўрсатдики, пандемия бўлишига қарамай бутун дунё спорт йўналишида ўсишга эришмоқда. Мазкур ҳамкорлик лойиҳаларимиз келажакда алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади”, – деди Ўзбекистон МОҚ раҳбари.

Шундан сўнг, иштирокчилар анъанага мувофиқ ўзара совға алмашишди.

Шунинг билан МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбарлари иштирокидаги минтақавий форумнинг расмий қисми ўз ишини якунлади. Бугун меҳмонлар қадимий Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳатга чиқишади ва бой тарихимиз, маданиятимиз билан янада чуқур танишадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг