UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0

27 окт 10:07
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раҳбариятида ўзгариш

Теглар :  Ўқ отишМОҚ
Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон ўқ отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси Ойбек Норинбоев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мутасаддилари, вилоят бўлими вакиллари ва ОАВ иштирок этишди.

Конференциянинг кун тартибидан федерациянинг 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисоботни кўриб чиқиш, вилоят бўлимлари ишини кучайтириш ва федерация раиси ўринбосарлигига янги вакил сайлаш масалалари ўрин олди.

Тадбирни олиб борган федерация бош котиби Мардон Давронов биринчи ва иккинчи масалалар, жумладан, Токио-2020 циклида қилинган ишлар, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик, бунда вилоят бўлимлари билан ишлашни кучайтириш тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, кун тартибининг асосий масаласига навбат берилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев номзоди федерация раиси ўринбосари лавозимига кўрсатилди. Иштирокчилар номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Ҳамдам Алиқулович Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси ўринбосари этиб сайланди.

Ўз ўрнида, Ҳамдам Қаршиев сўз олиб, билдирилган ишончни оқлаш, спортимиз ривожига ҳисса қўшиш учун бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раҳбарияти таркиби қуйидаги кўринишга келди:

Федерация раиси: Норинбоев Ойбек Қобилжонович

Федерация раисининг биринчи ўринбосари: Қодиров Дониёр Бахтиёрович

Федерация раисининг ўринбосарлари: Қаршиев Ҳамдам Алиқулович ва Еналиев Рамиз Равильевич

Шундан сўнг, Рустам Шоабдураҳмонов ва Ойбек Норинбоев сўз олиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида давлатимизнинг спортни ривожлантиришга қаратаётган эътибори ва қўллаб-қувватлаши, олдинга қўйилган режалар хусусида тўхталиб, Ҳамдам Қаршиевга янги лавозимида омад ва зафарлар тилаб ўтишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўқ отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг