UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 дек 14:44
Янгиликлар

Регби

Ўзбекистон регби федерациясининг ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

Теглар :  Регби
Ўзбекистон регби федерацияси навбатдаги IX ҳисобот-сайлов Конференциясини ўтказди.

Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат регби федерацияси президенти Содиқ Сафоев, федерациянинг масъул ходимлари ва делегатлар иштирок этишди. 

Конференцияни О. Касимов олиб борди. Кун тартибидан Ўзбекистон регби федерацияси раҳбарияти ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи, Федерация янги раҳбарияти, шунингдек, Ижроия қўмитаси ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва бошқа турли масалалар ўрин олганди.
Дастлаб Ўзбекистон регби федерацияси Бош котиби Жасур Артиков қилинган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Таъкидлаш керак, ҳисобот даври давомида Федерация раҳбарияти томонидан мамлакатимизда регби спорт турини ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ортда қолган вақт мобайнида Федерациянинг ҳудудий бўлимлари сони 11 тага етди. Бунга қадар фақатгина иккита вилоятда регби федерациясининг бўлимлари фаолият кўрсатиб келаётганди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда қиска муддат ичида ҳарбий қисмлар ва батальонларда регби бўйича жамоалар ташкил этилди ва улар Ўзбекистон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди.

Бунга мисол тариқасида регби-15 бўйича 2014 йилда Қуролли кучлар ўртасидаги мамлакат I чемпионатида фақатгина 10 та жамоа қатнашган бўлса, бугунги кунда чемпионатнинг саралаш босқичида 30 та жамоа иштирок этганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. 


Ўзбекистон регби федерацияси 2014 йилда Дунё регбиси (World Rugby) халқаро ташкилотининг тўлақонли аъзолигига қабул қилинди. Федерация президенти С. Сафоев эса Осиё регби федерацияси (ARFU) Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида навбатдаги ротацияга қадар, бир йил муддат давомида фаолият кўрсатди. 

2016 йилда мамлакатимизда Осиё регби федерациясининг Кенгаши ўтказилди ва унда қитъамизнинг барча миллий федерациялар вакиллари иштирок этишди. Мазкур тадбир давомида пойтахтимизга шунингдек, World Rugby халқаро ташкилоти президенти Бернард Лаппасет ҳам ташриф буюрди ва юртимиздаги мавжуд спорт инфратузилмаси билан бевосита танишди. 
2017 йил давомида терма жамоамиз аъзолари Гонконг, Тайвань, Жанубий Корея ва Қирғизистон каби давлатларда ўтказилган халқаро турнирлар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишди. Яна бир муҳим жиҳати, бугунги кунга келиб Ўзбекистон регби федерациясига Осиё регби федерацияси раҳбарларининг ишончи ортганлигига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Конференцияда Ўзбекистон регби федерациясининг фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Шундан сўнг, Федерация раҳбариятини сайлаш маросими бўлиб ўтди. Сўнгги йилларда Федерацияга раҳбарлик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Салихович Сафоев бир овоздан Федерация президенти лавозимига навбатдаги муддатга қайта сайланди. Мудофаа вазирлиги масъул ходими Шуҳрат Акрамович Икромов Федерациянинг биринчи вице-президенти, Қаҳрамон Ҳакимович Джалилов эса вице-президенти лавозимларига сайланишди. Федерация Бош котиби сифатида фаолият кўрсатиб келган Жасур Артиков ҳам ўз лавозимига қайта тайинланди ва ишини давом эттирадиган бўлди.

Конференция якунида Ўзбекистон регби федерацияси президенти Содиқ Сафоев сўз олиб, ҳамкорлик учун Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик изҳор қилди. Юртимизда регби спортини янада ривожлантириш борасида устувор вазифалар ҳусусида гапирди. Шунинг билан Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги IX ҳисобот-сайлов Конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг