UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

31 июл 18:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов 75 ёшда!

Бугун Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида 75 ёшни қаршилаган спорт жонкуяри, Ўзбекистон фахрийлар кенгаши раиси Баҳодир Махситовни табриклаш учун спорт фидойилари, фахрийлар, вазирлик ва федерация масъуллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари тўпландилар.

Баҳодир Махситович Махситов 1948 йил 30 июль куни Тошкент вилоятида туғилган. 1976 йил Тошкент Давлат университетини тамомлаган. Баҳодир Махситович фаолияти давомида дастлаб суд-ҳуқуқ тизимида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари ва бошқа бир неча лавозимларда самарали меҳнат қилган.  

1994-1995 йилларда Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими, 1995-2002 йиллар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси бўлган. 2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишлади.

2020 йил декабрдан Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси лавозимида юртимиз спорти ривожи учун хизмат қилмоқда. У кишининг узоқ йиллик меҳнати давлатимиз томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан мукофотланган.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг