UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

16 сен 16:35
Янгиликлар

Триатлон

Ўзбекистон Триатлон Федерацияси вакиллари Халқаро Триатлон Иттифоқининг ҳар йиллик Конгрессида иштирок этдилар

Теглар :  Триатлон
2019 йил 29 август куни Халқаро Триатлон Иттифоқи (ITU) ҳар йиллик конгресси доирасида Ўзбекистон Триатлон федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Фаррух Носиров ITU президенти Марисол Касадо билан музокаралар ўтказди.

Томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Марисол Касадо Ўзбекистонда профессионал ва ҳаваскор триатлонни ривожлантириш учун ITU томонидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. ITU президенти триатлон учун мавжуд инфратузилма билан танишиш, шунингдек, Ўзбекистонда узоқ муддатли триатлонни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш истиқболларини ўрганиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини таъкидлади.



Конгрессда ташкилотга аъзо 73 давлатдан федерация ва уюшма вакиллари йиғилди. Кун тартибида ташкилот фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва 2020 йилда триатлон ва паратриатлон мусобақаларини ўтказиш режаси, шунингдек ITUнинг келгуси йилда миллий федерацияларни қўллаб-қувватлаш дастури муҳокамада бўлди.



Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах ҳам конгрессда иштирок этиб, ITUнинг замонавий ёндашувлари ва Олимпия қадриятларига содиқлигига ижобий баҳо беришини билдирди. «ITU етакчи халқаро федерациялардан бири бўлиб, у 2020 йилда бўладиган Олимпия ўйинларига энг қизғин тайёргарлик кўрмоқда», – деди Томас Бах Конгрессдаги нутқида. – Халқаро Олимпия Қўмитаси ITU билан яқин ҳамкорлик қилишдан фахрланади ва Иттифоқ раҳбарияти ва жамоаси ишини, шунингдек гендер тенглиги соҳасидаги ташаббусларни юқори баҳолайди.



ITU президенти Марисол Касадо ўз нутқида шундай деди: «Биз триатлонни ривожлантиришга, спортчиларимиз, оммавий ахборот воситалари ва томошабинлар учун тадбирларимизни янада жозибали ва қизиқарли қилишга, шунингдек, яқин келажакда янада муваффақиятли бўлишга имкон берадиган янги ёндашувга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз».



Бундан ташқари, ушбу тадбир давомида Осиё Триатлон Конфедерацияси (АСТC) иштирокчиларининг учрашуви бўлиб ўтди, унда АСТC раҳбари Жастин Суквон Ўзбекистон Триатлон Федерациясини АСТCга аъзо мамлакатларнинг барча миллий федерацияларига расман таништирди. Улар конфедерациянинг келгуси йилга режалари, Осиё кубоги мусобақаларини, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказиш имкониятларини муҳокама қилдилар.



Таъкидлаш жоизки, шу кунларда Лозанна шаҳрида ITU Гранд Финал мусобақалари бўлиб ўтди, унга 4000 дан ортиқ спортчилар ва миллий федерациялар вакиллари ташриф буюришди. Триатлон оламининг энг асосий воқеасида ўзбекистонлик триатлончи ҳам қатнашди ва Ўзбекистон Триатлон Федерацияси вакиллари ITUга аъзо мамлакатларнинг миллий жамоалари қаторида очилиш маросимидаги давлатлар парадида иштирок этди.



Ўзбекистон Триатлон Федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 сен 16:55:01
Islom Okhunov
Triatlon haqida ilgari deyarli yangiliklar bo'lmas edi bu saytda. Yangi rahbar tayinlangach, sizlar ham harakatga tushib qolipsizlarda. Shunday ruhda davom etinglar, balki sizlarni ham rag'batlantirar Federatsiya rahbari)
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг