UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

12 янв 07:44
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистон велосипед спорти федерациясида 2021 йил режалари муҳокама қилинди

2021 йил барча қатори Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси учун ҳам масъулиятли ҳисобланади.

Шу боис мавсум олдида турган режалар, Олимпия йилида қилинадиган ишлар, юртимизда велосипед спорти турларини янада ривожлантириш ва ушбу спорт билан шуғулланувчилар сонини кўпайтириш, спортчиларимизни йирик мусобақаларга тайёрлаш каби масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияда бўлиб ўтган йиғилишни федерация бош котиби Козим Ўринбойхўжаев олиб борди. Унда терма жамоамиз мураббийлар штаби, федерация ходимлари иштирок этган бўлишса, вилоятлар бўлимлари онлайн платформа орқали йиғилишни кузатиб боришди.

Козим Ўринбойхўжаев даставвал ортда қолган 2020 йилда амалга оширилган ишлар бўйича қисқача тўхталиб, карантин чекловлари кучайтирилган даврда ҳам фаолият олиб борган мутасаддиларга ташаккур айтиб ўтди. Шундан сўнг кун тартибидаги асосий масалаларга тўхталиб ўтди. 

Унга кўра, Республикамизда фаолият олиб бораётган тренерлар малакасини ошириш, янги ташкил қилинадиган ВМХ йўналиши бўйича махсус бўлимлар очиш ва унга малакали мутахассисларни жалб қилиш, вилоят федерацияларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Республикамиз бўйлаб халқаро велопойгалар ташкил қилиш, асосийси Токио Олимпиадасига йўлланма олган 2 нафар спортчиларимиз Ольга Забелинская ҳамда Муроджон Холмуродовларни 4 йилликнинг нуфузли мусобақасига пухта тайёрлаш каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг