UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

26 авг 19:18
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистонда велоспортни оммалаштиришга қаратилган меморандум имзоланди

Теглар :  Велоспорт
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз аҳолиси, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Ташаббусларнинг иккинчиси жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилган бўлиб, унда «ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш» кўзда тутилган.

Мазкур ташаббус ижросини амалга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол тариқасида 2019 йилда мамлакатимизда илк маротаба велошоссе бўйича Осиё чемпионати зўр муваффақият билан ўтказилганлигини айтишимиз мумкин. Унда қитъамизнинг 40 дан ортиқ мамлакати спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришган, мусобақа жараёнлари нуфузли “Eurosport” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилганди.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, охирги уч йилда ўзбекистонлик спортчилар халқаро майдонларда 81та медалга сазовор бўлишди, шундан 24таси олтин медалдир. Бунинг натижасида вакилларимиз томонидан Токио-2020 олимпиада ўйинларига иккита йўлланма нақд қилинди. Яна бир эътиборга молик воқеа, Ўзбекистон спорти тарихида илк маротаба аёл спортчимиз олимпиада ўйинларида ғолиблик учун баҳс юритиш ҳуқуқини қўлга киритди. Буларнинг барчаси юртимизда велосипед спорти жадал оммалашиб бораётганини англатади.

Бугун, 26 август куни пойтахтимиздаги Конгресс-холлда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасида мамлакатимиз ёшлари орасида велоспортни оммалаштириш бўйича уч томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси президенти Танзила Норбоева, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, спортчилар, тренерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Т.Норбоева бугунги пандемия шароитида саломатликнинг нақадар бебаҳо неъмат эканлиги, спорт билан шуғулланган инсон ҳар жиҳатдан соғлом бўлиб, касалликни осон енгиб ўтиши, велоспорт билан шуғулланиш эса инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Сўнгра Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев ҳам сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда велоспортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигига урғу қаратди.

- Республикамизда велоспортни янада ривожлантириш, мавжуд инфратузилмани мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқ. Бугун Тошкент ва Наманган шаҳарларида барпо этилган велотрек мажмуалари хорижлик спортчиларда ҳам ижобий таассурот қолдириб, улар юртимизда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш таклифини билдиришмоқда. Ҳозирда Жиззах шаҳрида барпо этилаётган BMX велотрек мажмуаси ҳам тез орада фойдаланишга топширилади. Бу эса ушбу спорт тури ривожида янги даврни бошлаб беришига шубҳа йўқ, - деди Дилмурод Хамидуллаевич ўз маърузасида.

Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, терма жамоамизнинг етакчи спортчиси, Токио-2020 олимпиадаси литсензианти М.Холмуродов ва бошқалар сўнгги йилларда Ўзбекистонда велоспорт ривожи йўлида амалга оширилаётган ишларни юксак даражада эътироф этишди.

Шундан сўнг уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ишонамизки, бугун имзоланган меморандум юртимиз ёшлари орасида велоспортни янада оммалаштириш, жаҳон ареналарида юртимиз спортчилари эришаётган ғалабалар салмоғининг янада ортишига хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг