UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0

22 дек 14:02
Янгиликлар

От Спорти

Ўзбекистонда Йилқичилик ва от спорти янада ривожланади

Теглар :  От спорти
Пойтахтимизда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан мамлакатимизда йилқичилик ва от спорти истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Мамлакатимизда спортнинг барча турлари, жумладан, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган от спортини ҳам жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, нуфузли мусобақаларни халқаро талабларга мувофиқ ташкил этиш, от спортини миллий ва замонавий турлари билан уйғун ривожлантириш, жойларда замонавий мактаблар фаолиятини янада кучайтиришга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Йилқичилик ва от спортининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш, аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 15 июндаги «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан мазкур спорт турининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор юртимизда зотдор отларни етиштириш ва парваришлаш, от спорти тузилмаларини зарур восита ва анжомлар билан таъминлаш, жойларда замонавий мактаблар фаолиятини янада кучайтириш, ёш чавандозлар билан тизимли машғулотлар олиб бориш, тажрибали чавандозларнинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишига эришиш, нуфузли мусобақаларни халқаро талабларга мувофиқ ташкил этишга хизмат қилмоқда. Мунтазам ташкил этилаётган чемпионат ва биринчиликлар ёш спортчиларнинг тажриба ва маҳоратини оширишга хизмат қилмоқда.

Спортчилар ва ҳакамларнинг тажриба ва малакасини ошириш мақсадида жорий йил 16-19 октябрь кунлари Европадан келган мутахассислар томонидан семинар-тренинглар ташкил этилди, 4 нафар ҳакамимиз халқаро тоифадаги ҳакам сертификатини қўлга киритди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори спортчиларимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларга ҳар томонлама пухта тайёрланиши ва муносиб иштирок этиши, терма жамоаларни янги истеъдодлар билан бойитишда муҳим омил бўлмоқда. Бунинг самарасида чавандозларимиз жорий йилги спорт мусобақаларида 19 олтин, 10 кумуш ва 14 бронза медалга сазовор бўлди.

Халқаро от спорти федерацияси мамлакатимизда мазкур спорт турини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор, замонавий спорт инфратузилмаси, ҳар қандай нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш бўйича яратилган кенг имкониятлар ва тўпланган бой тажрибани ҳисобга олиб, 2018 йилда сиртқи Жаҳон кубоги – "Челленж" мусобақаларининг финал босқичи мамлакатимизда бўлиб ўтади.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг