UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 авг 15:13
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Кураш, Гимнастика, Теннис, Қиличбозлик, Дзюдо, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Футбол, Каратэ, Токио-2020

Ўзбекистонлик Олимпиада чемпионлари қанча маош оладилар?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларни тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекканди.

Ушбу қарор асосида бундан буён Олимпиадада олтин медални қўлга кириитган бир умрлик маошга эга бўладилар. Унга кўра, Олимпиада чемпионига энг кам ойлик иш ҳақининг 20  баробари миқдорида маош тўланиши режалаштирилган. Кумуш медаль соҳиблари эса 15 баробар, бронза медалини қўлга киритган Олимпиячилар эса 10 баробар миқдорда маош олишлари кўзда тутилган.

Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчининг мураббийи 20 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофотига эга бўлади. Кумуш ва бронза медаль соҳибларининг мураббийлари эса 15 минг ҳамда 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.

Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан спортчиларнинг мураббийларига эса мукофот пуллари қуйидагича тақсимланган:

Олтин - 6 минг АҚШ доллари

Кумуш - 3 минг АҚШ доллари

Бронза - 2 минг АҚШ доллари

Ушбу тадбирларнинг барчаси 2018 йилнинг 1 январидан кучга киради.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
19 авг 22:40:43
Benzema52
Jurnalis akalar bu umrbod to'lanadigan maoshlar faqat olimpiada sport turlariga tegishlimi yo hamma sport turlarigami
   
18 авг 15:14:40
Sinchiklab kuzatuvchi
Sportsimen jangchi sotilmasa kerak .
   
18 авг 01:08:13
СПОРТ
Бу карор спортчини жангни сотиш имкониятини камида 80% камайтириб, галабага булган интилишини оширади. Мана яна битта одил карор.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг