UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

09 мар 11:14
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУда аёллар спартакиадаси ўтказилди + ФОТО

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида аёл профессор-ўқитувчилар, илмий ходим ва изланувчилар, ишчи-хизматчилар ўртасида “Дўстлик” шиори остида спартакиада бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида аёл профессор-ўқитувчилар, илмий ходим ва изланувчилар, ишчи-хизматчилар ўртасида “Дўстлик” шиори остида спартакиада ташкил этилди.

Мусобақа низомига мувофиқ, беллашувлар спортнинг енгил атлетика, волейбол, стритбол, бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича ташкил этилди. Юқори савияда ҳамда байрамона руҳда ўтган беллашувларнинг якуний натижалари қуйидагича кўриниш олди.   

Енгил атлетика. 60 метрга югуриш

1. Нигина Ниязова (Қишки ва мураккаб техник спорт турлари факультети Мураккаб-техник спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси катта ўқитувчиси) 

2. Сарвиноз Нурмаматова (Қишки ва мураккаб техник спорт турлари факультети Мураккаб-техник спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси катта ўқитувчиси)

3. Назокат Қурбонова (Спорт ўйинлари факультети Бадминтон, теннис назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси).  

400 метрга эстафетали югуриш

1. Муҳаббат Қодирова, Алёна Туньян, Гулзар Абатова, Газокат Қурбонова (Спорт ўйинлари факультети жамоаси)

2. Мария Моисеева, Наргиза Қурбонова, Хуснора Эгамбердиева, Нодира Умарова (Футбол факультети жамоаси)

3. Лола Давлатова, Лайло Собирова, Чарос Бердиева, Дилафруз Ёқубова (Паралимпия факультети жамоаси)  

Волейбол

1. Спорт ўйинлари факультети 

2. Спортни бошқариш ва туризм факультети

3. Паралимпия факультети ва Кўпкураш спорт турлари факультети 

Стиртбол

1. Спорт ўйинлари факультети

2. Футбол факультети

3. Паралимпия факультети

Бадминтон 

1. Мария Моисеева (Футбол факультети Футбол назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси) 

2. Лайло Собирова (Паралимпия факультети Адаптив жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси)

3. Оятхон Ёқубова Спорт ўйинлари факультети Волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси)  

Стол тенниси

1. Эльмира Маргунова (Спортни бошқариш ва туризм факультети Гимнастика назарияси услубияти кафедраси катта ўқитувчиси)

2. Шахноза Саидова (Спорт ўйинлари факультети  Бадминтон, теннис назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси) 

3. Зулфияхон Абдулхаева (Спорт ўйинлари факультети Волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси) 

Умумжамоа ҳисобида эса  Спорт ўйинлари факультети жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритган бўлишса, иккинчи ўринни Футбол факультети жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин Паралимпия факультети жамоасига насиб этди.  

- Университетимизда нафақат талабаларни, балки аёл профессор-ўқитувчилар, илмий ва ишчи-ходимларни ҳам бу каби беллашувларга кенг жалб қилиш, уларнинг спортга бўлган ҳавас ва интилишини янада кучайишига, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этишга хизмат қилади, - дейди Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Спорт клуби раиси ўринбосари Юнус Арипов.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг