UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 авг 07:33
Янгиликлар

Оғир атлетика, Бошқалар

Пара пауэрлифтинг. Матонатли атлетларимиз жаҳон чемпионатида 7 та медаль қўлга киритишди, 4 таси ОЛТИН!

Дубай шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара пауэрлифтинг бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган олтин медалларимиз сони 4 тага етди.

Ўғил болалар ўртасида -88 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Жасурбек Йўлдошев 135 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди. 

-55 кг вазн тоифаси баҳсларида иштирок этган вакиламиз Руҳшона Ўктамова 95 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, спортчимиз ушбу натижа орқали Осиё рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.

 -59 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Ботиров 88 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

-72 кг вазн тоифасида беллашган ҳамюртимиз Умиджон Арзиматов 110 кг натижа қайд этган ҳолда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 7 тага етди: 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза. Терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Миср каби давлатларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг