UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

14 фев 19:06
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш муҳокама қилинди

Теглар :  ПаралимпияМОҚ
Юртимиз Паралимпия спортчиларининг халқаро майдонларда қайд этаётган натижалари, улар эришаётган ютуқлар ҳар бир ҳамюртимизнинг эътиборига сазовор бўлмоқда.

Шубҳасиз, бундай ғалабалар ортида Президентимиз томонидан халқимизнинг ҳар бир қатлами, шу жумладан, имконияти чекланган ҳамюртларимиз учун ҳам улкан имкониятлар яратиб берилаётганини кўришимиз мумкин. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ раиси девони раҳбари Мирағзам Мираҳмедов, Миллий Паралимпия ассоциацияси раисининг ўринбосари Шарифжон Моминджанов ва Ассоциация спорт ишлари бўйича бўлим бошлиғи Билол Ағзамов иштирок этган йиғилишда мазкур йўналишнинг истиқболли режалари кўриб чиқилди.

Учрашувни МОҚ раиси олиб борди ва Паралимпия спортини янада ривожлантириш борасида ўз фикрларини билдирди.

“Муҳтарам юртбошимиз халқимиз орасида соғлом турмуш тарзини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Хусусан, мазкур ташаббусни халқимизнинг имконияти чекланган вакиллари қатламида ҳам тарғиб қилишимиз керак. Паралимпиячиларимизга яратиб берилаётган имкониятлар натижасида улар жаҳон ареналарида қандай муваффақиятларга эришиб келаётганларига барчамиз гувоҳмиз. Ишончим комилки, бутун Республикамизда бундай истеъдодга эга пара-атлетлар топилади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Учрашув давомида Паралимпия спорт турлари географиясини кенгайтириш, Ассоциация қошида янги йўналишларни ҳам очиш ва уларга малакали кадрларни жалб қилиш, Париж-2024 Паралимпия ўйинларига 10 дан ортиқ йўналишларда лицензиялар қўлга киритиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳамюртларимиз орасидан спортга қизиқувчи имконияти чекланган вакилларни ҳам селекция орқали терма жамоага жалб қилиш, бунинг учун янги ва замонавий спорт иншоотлари, пара-атлетлар учун махсус «workout» майдонларини барпо этиш бўйича тавсиялар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг