UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0 09:41Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензияси учун жанг қилади 0

03 дек 18:53
Янгиликлар

Тадбирлар

Паралимпиячиларимиз учун юлдузлар иштирокида ташкил этилган байрам тадбиридан ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами доимо ҳукуматимиз эътиборида бўлиб келган.

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Паралимпия спортчилари учун катта байрам дастури ташкил қилинди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда ҳар икки ташкилот мутасадди раҳбарлари, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев, шунингдек, кенг спорт жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбирни Азиз Абдуҳакимов очиб берар экан, пара-атлетларимизга ўзининг самимий тилакларини билдирди.

“Сизлар доимо барчага юксак ирода намунаси сифатида эътироф этиб келингансиз. Муҳтарам Президентимиз ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келади. Бу борада алоҳида қонун ҳам қабул қилинган. Мазкур қонунни ҳақли равишда миллий қонунчиликнинг ютуғи, деб баҳолаш мумкин. Чунки илк бор ногиронлик ижтимоий ёки тиббиёт муаммоси эмас, балки биринчи навбатда инсон ҳуқуқларининг муаммоси сифатида таърифланди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини йўлга қўйишда ҳам ҳар бир ижтимоий қатламга эътибор қаратилмоқда. Халқимиз пара-атлетларимизнинг Рио-2016 ўйинларидаги қаҳрамонлигини унутгани йўқ. Сизлардан Токиода ҳам ана шундай улкан муваффақиятлар кутиб қоламиз. Фурсатдан фойдаланиб, метин иродали, юксак матонат соҳиблари бўлган Сиз азизларни бугунги сана билан яна бир бор муборакбод этаман”, – деди Азиз Абдуҳакимов.

Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Уни “Само” болалар хор ансамбли давлатимиз мадҳияси садолари билан бошлаб берди. Шундан сўнг, элимиз суйган санъаткорлар – Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Женисбек Пиязов, Рашид Холиқов, Алишер Файз, Зиёда, Райҳон каби қўшиқчиларнинг Паралимпия терма жамоамиз вакиллари билан саҳналаштирилган чиқишлари, рақс ансамбли вакиллари ва ёш балетчиларнинг чиқиши тадбир иштирокчилари учун бир олам қувонч ҳадя этди.

“Биз доимо ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб келганмиз. Бугун ташкил қилинган байрам ҳам бунинг яққол исботи бўлиб турибди. Фарзандларим билан тадбирни томоша қилиб, мириқиб ҳордиқ чиқардик. Фурсатдан фойдаланиб, жамоадошларимни бугунги байрам билан табриклаб қоламан. Байрам дастури ташкилотчиларига ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз”, – деди Паралимпия ўйинлари ғолиби Ҳусниддин Норбеков.

Фурсатдан фойдаланиб, Паралимпия терма жамоамиз вакилларини бугунги байрам билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятларида улкан муваффақият ва зафарлар тилаймиз.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг