UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0

17 дек 12:03
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари стартига 49 кун қолди

Келаси йил Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказиладиган XXIV қишки Олимпия ўйинлари бошланишига 49 кун қолди.

Айни пайтда ўзбекистонлик спортчиларнинг Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, шу кунларда Россияда (Абзаково ва Магнитогорск чанғи марказларида) тоғ чанғиси бўйича саралаш мусобақалари ўтказилмоқда. Шунингдек, ушбу ой охирида вакилларимиз Эронда яна бир турнирда қатнашиши кўзда тутилган.

Пекин-2022 йўлланмаларни қўлга киритишга тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз вакиллари Комилжон Тўхтаев ва Валерия Ковалева асосий даъвогар бўлиб туришибди. Арман Гаюпов ва Раъно Раимқулова уларга захира сифатида тайёрланишмоқда. Қайд этиш жоиз, Халқаро чанғичилар федерацияси сайтида Комилжон Тўхтаев лицензион ҳудудда қайд этилган. Якуний лицензиатлар келаси йилнинг 17 январь куни расман эълон қилинади. 

Регламентга кўра, мазкур йўналишда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та йўлланма (1 эркак ва 1 аёл) қўлга киритиши мумкин. Ҳозирда аёллар тоифасидаги квота учун жиддий кураш олиб борилмоқда.

Ўзбекистон чанғи спорт турлари федерацияси томонидан ишлаб чиқилган ва Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия томонидан тасдиқланган тезкор режа асосида спортчиларимиз бўлажак стартларга тайёргарлик олиб боришмоқда. Вакилларимиз Россия, Эрон ва Европа мамлакатларида ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда мусобақаларда иштирок этишади. Мазкур тадбирларда бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда барча қоидаларга риоя қилинмоқда ва хавфсизлик чоралари таъминланган.

Спортчиларимиз бўлажак Олимпия ўйинларига тоғ чанғисининг слалом ва гигант слалом йўналишларида тайёгарлик кўришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг