UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 июн 09:08
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз жаҳон чемпионатида 7 та медаль қўлга киритишди

24-27 июнь кунлари Россия федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (поясной борьбе корэш) бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур дунё биринчилигида олти нафар жиззахлик, бир нафар хоразмлик полвонлардан иборат терма жамоамиз аъзолари ҳам Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишди. 

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, 2021 йил ноябрь ойида Жиззах шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати доирасида Татаристон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Халил Шайхутдинов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. 

Мазкур меморандумга мувофиқ Татаристон Республикаси спорт вазири Владимир Леонов ва Халқаро белбоғли кураш (поясной борбье корэш) федерацияси  таклифига кўра, Жиззах вилояти ҳокимлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бош прократураси, хусусан, Жиззах вилояти прокурори, вилоят кураш федерацияси раиси Исломжон Эргашходжаев саъй-ҳаракатлари билан спортчиларимиздан иборат делегациямиз ушбу жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишди.

Шунингдек, жаҳон чемпионатида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўминхўжа Муратов, Ўзбекистон Республикаси бош прократураси ходими Сарвар Эркинов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар ҳам иштирок этиб, белбоғли курашни янада оммалаштириш хусусида музокоралар ўтказишди. Белбоғли кураш бўйича Хоразм вилояти бош мураббийи, халқаро тоифадаги ҳакам Бекберган Болтаев эса ҳакамлар гуруҳида чемпионатни баҳолаб борди.

Қувонарлиси, ушбу жаҳон чемпионатида 20 га яқин давлатлардан  йиғилган энг сара спортчилар ўртасидаги беллашувларда Усмон Маҳаматов мураббийлигидаги полвонларимиздан 60 кг. да Асадбек Маматалиев кумуш, 65 кг. да Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов бронза, 70 кг. да Азимжон Акбаров кумуш, 75 кг. да Сардор Жумабоев кумуш, 80 кг. да Зиёдулла Валижонов бронза 90 кг. да Жаҳонгир Жумабоев кумуш медаль ва 100 кг. да Марат Шахмаев кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.

Қозон шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида от устида  ва қумда кураш бўйича ҳам беллашувлар ташкил этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг