UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

08 дек 14:43
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этишади

9-13 декабрь кунлари Россия давлатининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўрган белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамоамиз (бош мураббий Аъзамжон Шокиржонов) ҳам муносиб иштирок этишлари учун эртага Қозон шаҳрига жўнаб кетишади.

10 декабрдан старт оладиган жаҳон чемпионати мусобақасида эркаклар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишда 8 та вазн тоифасида, хотин-қизлар эса 5 та вазн тоифасида кураш тушишади. 

Белбоғли кураш бўйича миллий терма жамоамиз таркибидан жой олган спортчилардан 57 кг. вазн тоифасида Ойбекжон Ҳамидов (Наманган), 62 кг.да Ҳусанбой Носиров (Андижон), 68 кг.да Ойбек Султонов (Андижон), 75 кг.да Нусратбек Султонбоев (Андижон), 82 кг.да Ҳусниддин Рўзиев (Андижон), 90 кг.да Зайлобиддин Ортиқов (Тошкент ш.), 100 кг.да Аъзамжон Анваржонов (Андижон), +100 кг.да Шерзод Раҳимов (Фарғона)лар белбоғли курашнинг классик йўналишида мусобақаларда иштирок этишади. 

Хотин-қизлар ўртасида белбоғли курашнинг эркин йўналиш бўйича беллашувларда 52 кг.да Мадинахон Акрамова (Андижон), Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё), 57 кг.да Манзураой Мўйдинова (Фарғона), 66 кг.да Земфира Азатова (Қорақалпоғистон), 66 76 кг.да Дилафрўз Мамажонова (Наманган), +76 кг.да Анифе  Куртсеитова (Андижон), Сабоҳат Шералиева (Фарғона) ғолиблик учун кураш тушади. 

Белбоғли курашнинг эркин йўналиш бўйича  эркаклар ўртасида эса  57 кг.да Аббосжон Ҳамидов (Фарғона), 62 кг.да Мамиржон Сулаймонов (Фарғона), 68 кг.да Холмирза Ҳасанбоев (Тошкент ш.), 75 кг.да Шавкат Умаров (Фарғона), Илҳомжон Машрабов (Андижон), 82 кг.да Азизбек Содиқов (Фарғона), 100 кг.да Обидали Мавлонов (Фарғона), +100 кг.да Даврон Абдураҳмонов (Фарғона)лар юртимиз шаънини ҳимоя қилишади. 

Шунингдек, халқаро тоифадаги ҳакамларимиздан Неъматулла Тўйчиев, Мироншоҳ Рўзиев, Тошкентбой Яхшибоев ҳамда Сергей Тхаклар ушбу жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилишади. Белбоғли кураш бўйича Россияга йўл олаётган спорт делегациямизга Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров раҳбарлик қилади.

Полвонларимизга жаҳон чемпионатида кучлилар қаторидан жой олишида муваффақият тилаймиз! 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг