UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

08 сен 08:13
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз МДҲ ўйинларида корэш бўйича 9 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

Шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа дастуридан Татаристон кураш спорт тури, яъни корэш ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу беллашувларда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси томонидан 10 нафар спортчиларимиз Носир Азизов бош мураббийлигида иштирок этишди.

Қувонарлиси, терма жамоамиз аъзоларидан 4 нафари кумуш, 5 нафари бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллашга муаффақ бўлишди. 

Бироқ, терма жамоа бош мураббийи Носир Азизовнинг таъкидлашича, натижалар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин экан. Боиси, 70 кг.да Мангуберди Имянов ҳамда 75 кг вазн тоифаси финалида курашган Ҳусан Абдуҳакимовнинг россиялик рақибларига нисбатан яққол устунликка эришган, аммо мусобақа ҳакамлари томонидан спортчиларимизнинг натижалари эътиборга олинмаган. Шу тариқа ҳар иккала спортчимиз кумуш медаллар билан чекланган.

Биринчи МДҲ ўйинларининг корэш мусобақасида медалларга эга бўлган полвонларимиз:

Кумуш медаль соҳиблари:

70 кг. Мангуберди Имянов

75 кг. Ҳусан Абдуҳакимов

100 кг. Учқунжон Хурсандов

Мутлоқ вазн. Илёсбек Обиджонов

Бронза медали соҳиблари

65 кг. Абдураҳмон Эгамов

80 кг. Муҳаммадкарим Каримов

85 кг. Акмалжон Ҳакимов

90 кг. Умиджон Жалилов

120 кг. Асадбек Зокиров 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг