UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0

01 июн 12:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Президент топшириғи юзасидан ҳудудларга ташриф: МОҚ раҳбарияти Бухоро вилоятида

Теглар :  МОҚБухоро
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда спорт соҳасига оид қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилган эди.

Бу борада Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги мутасаддилар Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Мутасаддиларнинг айнан ушбу вилоятга ташриф буюриши бежиз эмас. Сабаби, видеоселекторда давлатимиз раҳбари селекция ишларини янада кучайтириш, спорт таълим муассасалари фаолиятини яхшилаш бўйича Бухоро вилояти мисолида аниқ йўналиш кўрсатиб берган. 

Сафар давомида ишчи гуруҳ вилоят Олимпия захиралари коллежида спорт федерациялари, шунингдек, БЎСМ ва ИБЎСМларда фаолият олиб бораётган мураббийлар билан учрашув ўтказди. Унда қуйи бўғиндан – болалар спортидан уларни профессионал спортчи даражасида тайёрлаш босқичигача бўлган тизимни қандай шакллантириш, уларни тайёрлашда малакали тренерларни, ҳакамлик корпусини ривожлантириш бўйича фикр алмашишди.

Ўз навбатида, мутасаддилар иқтидорли ёшларни селекция қилишнинг янги механизмини йўлга қўйиш бўйича мулоҳазани ўртага ташлашди. Бунда туман ва шаҳарлар, секторлар миқёсида махсус мусобақалар ташкил этиш, уларда сараланган спортчилар кейинчалик вилоят, сўнг Республика чемпионатларида иштирок этиши ҳақидаги мисоллар келтириб ўтилган. Учрашув якунида маҳаллий мутахассислар янги механизм ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Ўзбек бокси юлдузларидан бири Аббос Атоевнинг бокс мактабига ташриф ҳам МОҚ раҳбарларида катта таассурот қолдирди. Яқинда фойдаланишга топширилган дзюдо зали, божхона бошқармасига қарашли спорт майдони ҳам кўздан кечирилди.

Куннинг иккинчи қисмида эса байдарка ва каноэ мажмуаси, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, шунингдек, Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва яна бир қатор спорт объектларига ташриф амалга оширилди.

Кечга яқин МОҚ раҳбарияти вакиллари маҳалла қизлари ўртасида чим устида хоккей бўйича Бухоро вилояти прокурори кубогининг финал учрашуви ва тақдирлаш маросимида иштирок этдилар. Ўша ернинг ўзида чим устида хоккейга мўлжалланган аренани вилоят ёшлари учун қайта таъмирлаш бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг