UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0

25 дек 13:06
Янгиликлар

Тадбирлар

Президент топшириқлари назоратда

МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов Қўмита мутасаддилари билан йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни янада тарғиб қилиш, спортчиларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятларини кўпайтириш бўйича бир қатор Қарор ва Фармонлар имзоланмоқда. 

МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигида мазкур меъёрий ҳужжатларда Ўзбекистон МОҚга берилган топшириқлар ижроси юзасидан Қўмита мутасаддилари билан йиғилиш ўтказилди. Суҳбат давомида МОҚ раиси ҳар бир йўналишдаги топшириқлар ижросининг ҳозирги ҳолатини батафсил ўрганиб чиқди.

“Ҳурматли Президентимизнинг берган топшириқ ва кўрсатмаларини сўзсиз амалга оширишимиз лозим. Юртбошимизнинг соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича бошлаган ташаббусларини биз давом эттирамиз. Бунда барча йўналишдаги вазифалар атрофлича таҳлил қилиниб, белгиланган мутасадди ташкилотлар, масъуллар билан ишлаймиз. Бу меъёрий ҳужжатлар ва топшириқлар Янги Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги салоҳиятини кўтариб беришда муҳим аҳамиятга эга”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилишда Президент Қарорларида оммавий спорт тарғиботи йўлида ўтказилиш белгиланган мусобақаларнинг тақвимини федерациялар мутасаддилари билан батафсил кўриб чиқиш, “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарликлар, Халқаро кураш институти фаолиятини янада замонавий методикалар билан таъминлаш каби йўналишларни чуқур ўрганиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг