UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0

20 май 15:57
Янгиликлар

От Спорти

Қашқадарёда от спортига ихтисослаштирилган йирик мажмуа иш бошлади+ФОТО

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида замонавий, Марказий Осиёда муқобили йўқ “қорабайир” отлари миллий наслини кўпайтириш ва боқишга йўналтирилган мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мажмуа майдони яшил ҳудуд, микроиқлим тизими билан кўкаламзорлаштирилган. Беш гектардан ортиқ худудда 200 та отга мўлжалланган отхона жониворларни сифатли парвариш қилиш учун барча керакли нарсалар билан жиҳозланган. Бу ерда барча талабларга жавоб берувчи ветеренар блоклари, чўмилиш хоналари, оғилхона мавжуд. Очиқ ва ёпиқ манежлар машғулотлар, миллий ва халқаро мусобақалар ўтказиш учун шай ҳолга келтирилган. Отларни юргизиш учун мўлжалланган махсус қумли ва сувли мослама мавжуд. Ёш отлар учун кенг қўра ҳам бор.

Байрамга йиғилган меҳмонлар 500 ўринга мўлжалланган трибунадан мусобақани томоша қилиб завқланишди. У ердан нафақат майдон ажойиб кўринишини, балки “Қорабайр отчилик мажмуаси” унитар корхонаси майдонини ҳам кўздан кечириш мумкин.

Шундай қилиб, тантанали равишда тасмани кесишди, янги завод очилди ва ўзига юклатилган миссияни бажаришга шай!

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчи конкурчилари бу спорт турига хос томошабоплик ва қизғинликни намоён этдилар. Томошабинлар чиқишлардан катта завқ олдилар, ҳар бир чавандозни қарсаклар билан кутиб олдилар ва уларни қўллаб-қувватлаб турдилар.

Классик конкур ғолиби ёш спортчилардан бири Ўткир Исмоилов бўлди, у Рейс лақабли отда чиқиш қилди. Сакраш қуввати конкурида ғалабани халқаро тоифадаги спорт устаси, от спорти фахрийси Ибрагим Юлдашев Лоу Ловерет лақабли отда қўлга киритди. Томошабинлар олқиши совринига спортчи, спорт устаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси вице-президенти Бахром Газиев эга бўлди.

Ишонамизки, яқин орада бу жой нафақат мамлакат йилқичилари ва от спорти ишқибозлари, балки хушқад жониворларни қадрловчи, аукционлар, нуфузли мусобақалар, тармоқнинг тантанали тадбирлари, илмий тадқиқотлар, соҳанинг етакчи вакиллари билан ишчан учрашувларда иштирок этишга қизиқувчи инсонларни ҳам ўзига оҳанграбодек тортувчи масканга айланади.

Маросимга шунингдек, Халқаро от спорти федерацияси ветеренар делегати, Россиянинг от йўрттириш бўйича терма жамоаси ветеренар шифокори Евгений Горовой, Халқаро от спорти федерацияси минтақавий гуруҳи раҳбари ўринбосари Рамин Шафии, шунингдек “Ashqan Equestrian Equipment” компанияси президенти Ашкан Хакикий бўлишди.

Тантанали тадбир ажойиб концерт дастури, эстрада юлдузлари, халқ ансамбллари чиқишлари ва миллий рақслар намойишларига бой бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг