UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 янв 17:58
Янгиликлар

Велоспорт

Қорақалпоғистон Республикасида велосипед спорти федерациясига янги раис сайланди

Ўзбекистон велосипед спорти федерация раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикаси (ҚР) ва Хоразм вилояти сафарида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Республикада велосипед спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҚР жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазири Қайратбай Байниязов, ҚР Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нуруллан Ерлепесов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев, федерация маслаҳатчиси Фарруҳ Худойқулов, МОҚнинг ҚРдаги вакили Сансизбай Сапарниязов, Республика спортчи ва мураббийлари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидан Қорақалпоғистон Республикаси велосипед спорти федерациясига раис, раҳбарият таркиби, шунингдек, жамоа бош мураббийини сайлаш каби масалалар ўрин ўрин олди. Якунда ҚР Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нуруллан Ерлепесов Республика велосипед спорти федерацияси раиси лавозимига сайланган бўлса, Ерназар Хожаназаров Ижрочи директор сифатида фаолият олиб борадиган бўлди. Шунингдек, жамоа бош мураббийлиги Фазил Арисланбаевга топширилди.

Йиғилиш давомида ҚРда велосипед спортини ривожлантириш, ушбу ҳудуд спортчиларининг шуғулланишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш, моддий-техник базани яхшилаш, ёш спортчилар орасида селекцион мусобақалар ўтказиш орқали уларни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари саралашига жалб қилиш, Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг