UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0

03 авг 09:34
Янгиликлар

Болалар спорти

Қўшкўпирликлар юксак марраларни кўзлашяпти ФОТО

Бугунги кунда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 1 700 нафарга яқин болалар ўзлари танлаган спорт турлари билан ошно тутинишган.

Спорт масканида 15 та - бокс, бадиий гимнастика, бадминтон, баскетбол, волейбол, дзюдо, қўл тўпи, енгил атлетика, сузиш, стол теннис, таэквондо WTF, кураш, футбол, эркин кураш ҳамда шахмат турлари бўйича гуруҳлар ишлаб турибди. 

Тўгаракларда жами 1700 нафарга яқин ёшлар спорт билан мунтазам тарзда шуғулланиб келишмоқда, улардан 604 нафарини  қизлар ташкил қилади. Ўз навбатида уларга 46 нафар тажрибали ва малакали мураббийлар устозлик қилишаётир. 

Эътиборлиси, спорт мактабига туман марказидан анча узоқда жойлашган қишлоқларда яшовчи аҳоли, хусусан, ёшлар ҳам қамраб олинган. Бу борада  21 та умумий ўрта таълим мактаби ва 5 та касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, ушбу таълим муассасаларининг спорт иншоотларидан самарали фойдаланиб келинмоқда.   

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг бошида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан БЎСМ қошида усти ёпиқ сув спорти саройи барпо этилди. Эндиликда, 150 нафарга яқин қўшкўпирлик ёшлар 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзасида машғулотларни маромига етказишмоқда.

Маҳорат масканида машғулотлар билан чекланиб қолмай, белгиланган режа асосида иқтидорли спортчиларини аниқлаш, селекция ишларини тизимли амалга ошириш мақсадида тез-тез мусобақалар ўтказиб турилади. Бинобарин, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида БЎСМ биринчиликларидан ташқари, туман доирасида қирқдан зиёд спорт тадбирлари уюштирилиб, унда 2000 нафарга яқин спортчининг қатнашиши таъминланди. 

Шундан 600 нафардан ошиғи қизлардир. Бунинг баробарида, спорт мактабида волейбол, баскетбол, қўл тўпи, дзюдо, бокс бўйича вилоят очиқ биринчиликлари ўтказилди. Албатта, бу эътиборга молик саналади.

Қолаверса, ўтган давр ичида спорт мактаби тарбияланувчиларидан 10 нафари халқаро миқёсдаги, 49 нафари республика биринчилиги ва чемпионатларида қатнашди. Табиийки, қўшкўпирлик спортчиларнинг иштироки чакки бўлмади. Қозоғистон давлатининг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича уюштирилган “Президент кубоги”нинг -75 килограмм вазн тоифасида Ражаббой Атаназаров бронза медалини қўлга киритди. 

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубогида Нилуфар Шарипова биринчи ўринни  эгаллади. Шукуржон Аминова (дзюдо), Дониёр Раҳмонов (таэквондо WTF), Зафар Бекпўлатов (бокс), Турсуной Ғайратова (эркин кураш) сингари кўплаб қўшкўпирлик спортчилар республика миқёсидаги мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олдилар. 

Шунингдек, спорт мактабида гандбол ва волейбол бўйича вилоят терма жамоалари сафида фаолият юритаётган ўғил-қизлар ҳам талайгина.

Муболаға эмас, эришилаётган муваффақиятларнинг барчаси БЎСМда машғулотлар жараёни замонавий стандартлар асосида олиб борилаётгани, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилганлигининг маҳсулидир.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади, Хоразмдан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг