UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

03 апр 07:24
Янгиликлар

Кураш

Равшан Дастиров яна бир спорт фидоийсини тақдирлади

Давлат кадастрлари палатаси чирчиқ шаҳар филиали раҳбари фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимиздан саналган белбоғли курашни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Давлат кадастрлар палатаси Чирчиқ шаҳар филиали раҳбари Дилшод Нартожиев Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров томонидан алоҳида фахрий ёрлиқ ҳамда тарихда афсонавий полвон, деб таъриф берилган  Паҳловон Маҳмуд сурати акс этган  эсдалик портрети  билан тақдирланди.

  • Таъкидлаш жоиз, ўғил-қизларимизни белбоғли кураш билан ошно бўлишида, мазкур спорт тури бўйича Чирчиқ шаҳрида ўтказиладиган мусобақалар, ўқув-амалий семинарлар, турли тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилишида, ёш полвонларнинг вилоят ва республика беллашувларида муносиб иштирок этишлари учун Давлат кадастрлар палатаси Чирчиқ шаҳар филиали раҳбари Дилшод Нартаджиев  муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда, - дейди
  • Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Р. Дастиров. - Белбоғли курашни ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлиги  учун Дилшод Акромовичга полвонлар номидан ҳам ташаккур деймиз. Бу каби ҳамкорларимиз кўп бўлиши, миллий спорт туримизнинг янаям кенг қулоч ёйишига хизмат қилади, деб ўйлайман.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг