UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

02 июн 21:51
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Равшан Эрматов Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби билан танишди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби билан танишди.

Ташриф аввалида Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига директор этиб тайинланган Комил Холматов меҳнат жамоасига таништирилди. Шундан сўнг Равшан Сайфутдинович сув спорти турлари мутахассисларини қийнаб келаётган муаммолар, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда истиқболдаги режалар билан қизиқди.

Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби 7 та йўналишни бирлаштирган. Булар сув спортининг академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш, сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ҳамда сув полоси турларидир.

Ушбу йўналишлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ва энг асосийси, уларда жуда кўплаб медалларни қўлга киритиш имконияти мавжуд. Биргина сузиш мусобақаларида битта спортчи бир мусобақада қанча медаль қўлга киритиши мумкинлигини америкалик афсонавий спортчи Майкл Фелпс исботлаган (у Пекин-2008да 8та олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон рекордини ўрнатган).

Ана шундай катта имкониятларга эса спорт турлари эса афсуски юртимизда у қадар ривож топмаган. Сув спорти турлари мутахассислари билан учрашувда Равшан Эрматов бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб, машғулот жараёнларида илғор технологиялардан янада кенг ва самарали фойдаланиш, жаҳоннинг ривожланган давлатлари тажрибаларини ўрганиш ва уни Ўзбекистонга ҳам татбиқ этиш борасида керакли тавсиялар берди.

Ўз навбатида тренерлар терма жамоаларга муносиб захира тайёрлашдаги муаммолар борасида тўхталиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишда вазирлик раҳбариятидан кўмак сўради.

Дўстона кечган мулоқотда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларимизга барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканлиги, энг муҳими, ҳукуматимиз бу борада спорт соҳасини ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётгани таъкидланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг