UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

24 авг 08:48
Янгиликлар

Самбо

Россияда тўртта медаль қўлга киритган самбочиларимиз Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди + ФОТО

Теглар :  Самбо
Хабар қилганимиздек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида самбо бўйича FIAS (Халқаро самбо федерацияси) президенти соврини учун мусобақа ўтказилди.

Мусобақада жаҳоннинг 21 мамлакатидан 80 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мукофот жамғармаси 189 минг АҚШ долларини ташкил этувчи баҳсларда ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этиб, 4 та кумуш медаль қўлга киритишди. 

Мусобақада қатнашган терма жамоамиз вакилларимиз бугун эрталаб юртимизга қайтиб келишди. Спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спорт жамоатчилиги томонидан тантанали равишда кутиб олинди.  Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Ўзбекистон самбо ассоциацияси ходимлари иштирок этишди.  

Эслатиб ўтамиз, баҳсларда терма жамоамиз вакиллари ичида Ҳомиджон Мўминов (-64 кг), Сарбон Эрназаров (-71 кг), Улуғбек Раҳмонов (-79 кг) ва Ихтиёр Эшмуродов (-88 кг) финалгача етиб бориб, якунда кумуш медалга сазовор бўлишди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг