UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

27 июл 17:51
Янгиликлар

Бокс/ММА, Оғир атлетика

Саида Мирзиёева Олимпиадада қатнашган ўзбекистонлик спортчи қизлар ҳақида фикр билдирди

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева Олимпиадада қатнашаётган ўзбекистонлик спортчи қизлар ҳақида фикр билдирди.

Токиодаги олимпиаданинг бокс мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган Турсуной Раҳимова ҳамда даст кўтариш машқида янги Олимпия рекордини ўрнатиб, мусобақанинг якка пешқадамига  айланган оғир атлетикачи Муаттар Набиеванинг ютуқлари кўнглимни фахр ва қувончга тўлдирди.  

Беихтиёр Самарқандда қизларнинг оталарига қилган мурожаатимни эсладим. Ўшанда қиз фарзанд дунёга келган оилаларда  ҳеч қачон афсус билан «майли энди, Худо хоҳласа, кейингиси ўғил бўлар» деган гаплар айтилмаслигини тилагандим. Қиз бола ҳам ота-онасига тиргак бўлиши, уларнинг умидини оқлаши, номини оламга ёйиб, юрти шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Турсуной билан Муаттар бунга яққол намунадир.

Бу спортчиларимиз каби инсонлар қизларимизнинг ўзларига бўлган ишончини оширади, бошқалар ҳам орзу-умидларини рўёбга чиқариши, исталган соҳада мутахассис сифатида шаклланиши, ҳам севимли иши, ҳам шахсий ҳаётда бирдек бахтли бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
27 июл 18:11:55
Boks
Eng asosisi Zaynabni aytmabdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг