UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

13 апр 12:28
Янгиликлар

Самбо

Самбо бўйича бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар тақдирланади

Теглар :  Самбо
Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, ёш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга халқаро спорт ареналарида ватанимиз байроғини юксакларга кўтариб келаётган иқтидорли спортчиларни рағбатлантиришга ҳам устувор йўналишлардан бири сифатида қаралмоқда.

Ўтган йилнинг 3-9 ноябрь кунлари Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида юқори натижа қайд этган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, олтин медални қўлга киритганлиги учун:

Боқиев Баҳодир Нарзуллаевич ҳамда Ҳамроев Давлатжон Алишер ўғли 10 000 АҚШ доллари билан,


Кумуш медални қўлга киритганлиги учун:

Оғажонова Ибодатхон Лочинбек қизи;

Ёқубов Неъмат Исоқ ўғли;

Рўзиев Фурқат Искандарович;

Саидаматов Лутфулла Хайрулла ўғли 5 000 АҚШ доллари билан,


Бронза медалини қўлга киритганлиги учун:

Гадоев Дилшод Аслам ўғли;

Ерназаров Сарбон Солижон ўғли;

Зияева Гулноза Мавлонкуловна;

Рахмонов Улуғбек Авазжон ўғли 2 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.


Шунингдек, тайёрлаган спортчилари олтин медални қўлга киритганлиги учун Аҳмедов Умид Хамроқулович ҳамда Жўраев Фарҳод Ашуровичлар 3 000 АҚШ доллари билан, шогирдлари кумуш медални қўлга киритганлиги учун:

Аҳмедов Абдуғани Ҳамроқулович;

Жўрақулов Худойназар Ражабович;

Қорабоев Жаҳонгир Содиқович;

Расулов Баҳром Нариманович 1 500 АҚШ доллари билан ҳамда шогирдлари бронза медалини қўлга киритганлиги учун Асроров Сардор Меҳрож ўғли, Халикова Хуршида Нарзуллаевна, Гулямов Равшан Тоирович ҳамда Шакиров Роман Ильдаровичларнинг ҳам ҳар бири 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг