UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

12 ноя 18:31
Янгиликлар

Самбо

Самбо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди.

46-маротаба ташкил этилаётган мазкур жаҳон чемпионатида жаҳоннинг 50 га яқин мамлакатидан 400 нафарга яқин самбочи медаллар учун баҳсларга киришди.

Уч кун давом этадиган чемпионатда эркаклар, аёллар ҳамда жанговар самбо йўналишида 7 тадан вазнда, умумий ҳисобда 21 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Бугун "Юнусобод" спорт мажмуасида жаҳон чемпионатининг тантанали маросими ташкил этилди. Унда Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков, Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир давомида Василий Шестаков сўзга чиқиб, мезбонлик учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди. Азиз Абдуҳакимов эса юртимизда спортга, ҳусусан самбога қаратилаётган эътибор, ўзбек самбочилари Осиё ва жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

Давлат мадҳиясидан сўнг тадбирнинг бадиий қисми бўлиб ўтди. Эстрада хонандаларининг чиқишлари мухлисларга ҳуш кайфият бағишлади.

Шундан сўнг финал беллашувлари бошланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг