UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

19 фев 17:21
Янгиликлар

Самбо

Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Самбо
Хабар бериб ўтганимиздек, бугун пойтахтимизда самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Бугун "Универсал" спорт саройида мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, бош котиб Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Осиё самбо уюшмаси раиси Аламжон Муллаев ва ва бошқалар иштирок этишди. 


Тадбирда сўзга чиқар экан, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов юртимизда спортга қаратилаётган эътибор, самбонинг ривожланиб бораётгани, ушбу мусобақа янгидан-янги номларни кашф этиши ҳақида гапирди. 


МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов эса барча иштирокчиларга омад тилади. 

"Бугун катта спорт байрами. Сизларни кўриб ҳавасимиз келмоқда. Спорт анъаналари давом этаётгани бизни хурсанд қилмоқда. Самбо жасур йигит-қизларимизнинг спорти ҳисобланади. Ушбу спорт тури катта мактаб, катта тарихга эга ҳисобланади. Мусобақада иштирок этувчи барчага омад тилайман", - деди Рустам Шоабдураҳмонов. 

Иштирокчиларнинг тантанали парадидан кейин эстрада хонандаларининг чиқиши, йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

Тадбирнинг бадиий қисмидан сўнг Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги финал беллашувлари бошланди. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг