UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 май 13:33
Янгиликлар

Гимнастика

Сардобадан Янгиерга эвакуация қилинган аҳоли тонгни бадантарбия билан бошлади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида сув омборидан чиққан сув оқими аҳоли яшаш пунктларига жиддий зарар етказган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Сардоба сув омбори билан юз берган бахтсиз ҳодисадан натижасида зарар кўрган ҳудудлардан кўчирилган аҳоли саломатлиги ва руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида улар ўртасида турли спорт турлари бўйича қизиқарли мусобақалар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Янгиер шаҳридаги Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси жойлаштирилган 250 нафарга яқин аҳоли бугун тонгни уюшган ҳолда эрталабки бадантарбия машғулотлари билан бошлади.

Шунингдек, кун давомида аҳоли билан бир нечта спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилади. Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлганлар эсдалик совғалари билан тақдирланишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг