UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 сен 11:16
Янгиликлар

Оғир атлетика

Шаҳрулло Маҳмудовни табриклаймиз!

Бугун ўзбек оғир атлетикаси ривожи, унинг ғалабаларига улка ҳисса қўшиб келаётган тажрибали мутахассис Шаҳрулло Маҳмудов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шаҳрулло Маҳмудов 1970 йил 13 сентябрь куни Бухоро вилоятида туғилган. Ҳаётини оғир атлетика спортига бахшида қилган мутахассис узоқ йиллар Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида Бош котиб, 2013 йилдан эса федерация раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Шаҳрулло Шарипович бир вақтнинг ўзида Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти ҳамда Халқаро оғир атлетика федерациясининг Ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, Шаҳрулло Маҳмудовнинг бошқарувида Ўзбекистонда бир қатор чемпион полвонлар етишиб чиқди. Ўзбек оғир атлетикаси дунёда ўз ўрнига эга бўлди. Мамлакатимиздан Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари етишиб чиқди ва сўнгги йилларда ушбу спорт жуда катта ўсишга эришди. Фикримзни Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевнинг Олимпиададаги олтин медаллари тасдиқлайди. Буларда Шаҳрулло Шариповичнинг хизматлари улкан.

Ўзбек оғир атлетикасининг ривож топишида кўрсатаётган хизматлари учун давлатимиз томонидан 2002 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2016 йил “Меҳнат шуҳрати”, шу йили эса биринчи даражали "Соғлом авлод учун" орденлари билан тақдирланган.

Фурсатдан фойдаланиб, Шаҳрулло Маҳмудовни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, у кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг