UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

19 май 14:10
Янгиликлар

Бошқалар

ШҲТга аъзо давлатлар йиғилишига мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда

Теглар :  ШҲТРоссия
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакат вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича вазирлик ҳамда идоралари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишга ташриф буюраётган меҳмонлар келишда давом этмоқда.

Бугун Россия Федерацияси Спорт вазири Олег Матицин, Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Серик Жарасбаев раҳбарлигидаги делегациялар пойтахтимизга етиб келди.

Юқори мартабали шахсларни Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида илиқ қарши олишди. Қайд этиш жоиз, меҳмонлар бўлажак йиғилиш ташкилот томонидан олиб борилаётган ривожланиш стратегияларига жисмоний тарбия ва спорт соҳасида салмоқли ҳисса қўшишини алоҳида таъкидлашди.

Эртага бўлиб ўтадиган асосий йиғилиш кун тартибидан келгусида режалаштирилган юқори даражадаги спорт мусобақаларини ташкил этишда ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ давлатлари ўртасида спорт соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, давлатлар ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг