UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

14 сен 15:06
Янгиликлар

Бошқалар

Шовотлик ёзги биатлончилар тенгсиз + ФОТО

Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислар бўйича тайёрлаш марказининг ўқув-машқ майдонида ёзги биатлон бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан уюштирилган мусобақада спортчилар ёзги биатлон дастурига биноан югуриш ва мерганлик маҳоратини намойиш этишди. 

Якуний натижаларга кўра, чемпионат шоҳсупаси қуйидагича кўриниш олди: 

Қизлар. 1-ўрин. Зуҳра Рўзимова (Шовот тумани ЎСТК). 2-ўрин. Гулнора Абдуллаева (Шовот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Меҳринисо Отажонова (Урганч шаҳар ЎСТК). 

Ўғил болалар. 1-ўрин. Мирфозил Ёқуббоев (Шовот тумани ЎСТК). 2-ўрин. Сарварбек Яқубов (Урганч шаҳар АСТМУК). 3-ўрин.Исроил Сапарбоев (Боғот тумани ЎСТК).

Умумжамоа ҳисобида Шовот тумани ўқув спорт техника клуби ёзги биатлончилари зафар қучишди. Урганч шаҳар автомобиль спорт техника мактаби унитар корхонаси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўриндан Боғот тумани ўқув спорт техника клуби вакиллари жой олишди.

Чемпионанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор спортчилар ҳамда жамоалар мусобақа ташкилотчиси - Хоразм ВТАСТ маркази томонидан тақдирландилар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг