UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

04 дек 15:14
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Синхрон сузиш: Ўзбекистон кубоги доирасида маҳорат сабоқлари ҳам ўтказиляпти

Теглар :  Сув спорти
Шу кунларда пойтахтимиздаги «Саховат спорт сервис» сузиш ҳавзасида синхрон сузиш бўйича ўсмир-ёшлар ўртасида мамлакат кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақа доирасида синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Динара Ибрагимова, маҳоратли тренерлар Оксана Бортникова ва Элмира Файзуллаева бошчилигида маҳорат сабоқлари ҳам ташкил этилмоқда.

«Ўзбекистон кубоги баҳсларида республикамизнинг турли худудларидан келган кўплаб истеъдодли спортчилар иштирок этишмоқда. Маҳорат сабоқларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, улар орасидан энг иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва терма жамоа машғулотларига жалб этишдан иборат. Бугунги маҳорат сабоқларида мураббийлар ҳам қатнашишди. Биз уларга машқларни ҳар томонлама мукаммал ишлаб чиқиш учун айнан қайси жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълумот бердик. Албатта, бу ерда олинган назарий ва амалий билимлар мураббийлар учун ҳам жуда муҳим. Умид қиламанки, мамлакат кубоги доирасида ташкил этилаётган маҳорат сабоқлари юртимизда синхрон сузиш спорт турини ривожланиши ҳамда иқтидорлар сафини янада кенгайишига хизмат қилади», - дейди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Динара Ибрагимова.

Ўзбекистон кубоги баҳслари бугун якунланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг