UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0

04 июн 22:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Сирдарёда Президент топшириғи бўйича тайёрланган янги селекцион тизим муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚСирдарё
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг Республикамиз ҳудудлари бўйлаб олиб бораётган ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Бугун МОҚ раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов Сирдарё вилоятида бўлишди.

Хабарингиз бор, 23 май куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида спорт таълими ва селекция ишларини кучайтириш, ҳудудларда бу борада мутлақо янгича тизим йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилган эди. Бугун ўтказилган йиғилишда мазкур вазифалар ижроси, унинг механизми бўйича сўз борди.

Гулистон шаҳар ҳокимияти залида ўтган учрашувда вилоят спорт бошқармаси, спорт таълим муассасалари, федерацияларнинг вилоят бўлими вакиллари иштирок этишди. Унда даставвал Азизжон Камилов ўтказилган видеоселектор мазмун-моҳияти, юртбошимиз томонидан соҳа ривожини янги даражага олиб чиқиш борасида берилган вазифалар, йўналишлар хусусида тўхталиб ўтди. А.Камилов сўз якунида бу борадаги ишларни амалга оширишда барчадан ўз вазифаларига масъулият билан ёндашишни сўради.

Шундан сўнг Шерзод Ташматов янги тизим ва унинг ўзига хосликлари ҳақида тўхталиб ўтди. Маълумки, ишлаб чиқилган лойиҳага мувофиқ, мусобақалар спорт турлари хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудуднинг туман ва шаҳарларида ёш тоифалари бўйича зоналар ва секторлар кесимида ўтказилади. Бу борада дзюдо ва таэквондо мисолида режадаги барча босқичлар тушунтириб берилди.

Иқтидорли спортчиларни селекция қилишда улар учун керакли шароитни яратишдан ташқари, тренер ва ҳакамлик корпуси каби йўналишларни ҳам ривожлантириш лозим. Шу боис янги лойиҳада бу мавзуга алоҳида тўхталиб ўтилган. Унда ёш спортчиларни тарбиялайдиган мутахассисларнинг малакасини ошириш, мусобақаларнинг адолатли ва шаффоф бўлишини таъминлаш бўйича қилинадиган ишлар кўрсатилган.

Йиғилиш давомида мазкур механизм бўйича мутахассисларнинг фикрлари тингланди, уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ўрганилди. Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Жиззах вилояти бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг