UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

20 сен 00:17
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари. Бугун жаҳон чемпионатида гиламга чиққан барча курашчиларимиз имкониятни бой берди, Лайлохон Собировада эса лицензия учун имконият сақланиб қолди

Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги лицензион жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, бугунги кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси гиламга чиқди. Афсуски, Лайлохон Собировадан бўлак, барча спортчиларимиз Париж-2024 ёзги Олимпиадаси йўлланмасини қўлга кирита олмади. Собирова эса ўтиш босқичи орқали йўлланма олиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Дастлаб, -97 кг вазн тоифасида Магомед Ибрагимов бронза медали йўлида ўтиш босқичида Кайл Снайдерга мағлуб бўлди.

Кейинроқ, Жасмина Иммаева (-50 кг) квалификацион раундда россиялик Полина Лукина олдида ожиз қолди. -76 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Светлана Оқназарова ҳам илк раунддаёқ украиналик Анастасия Алпеевага мағлуб бўлди.

Лайлохон Собирова эса 1/16 финал босқичида қозоғистонлик Айнур Ашимовадан устун келди. Нимчорак финалда эса ҳамюртимиз молдовалик Анастасия Ничитага мағлубиятга учради. Аммо, Ничита финалга қадар етиб боргани учун Лайлохон ўтиш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Эндиликда курашчимиз эртага илк ўтиш баҳсида болгариялик Евелина Георгиева билан жанг қилади.

Маълумот ўрнида, ушбу жаҳон чемпионатида мағлуб бўлган курашчиларимиз энди Қирғизистон ва Туркияда ўтказиладиган турнирлар орқали лицензияга эга чиқиши мумкин.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг