UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

08 мар 14:37
Янгиликлар

Волейбол

Спорт таълим муассасаларида меҳнат қилаётган аёллар ўртасида мусобақа ўтказилди

Теглар :  ВолейболНавоий
Навоий шаҳрида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спорт таълим муассасаларида ўз фаолиятини олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича “Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи соврини” учун мусобақа ташкиллаштирилди.

Ушбу турнирда Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимидаги жами 16 та спорт таълим муассасасидан 160 нафардан ортиқ иштирокчилар Навоий ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати волейбол залида жам бўлишди.

Фаол кечган мусобақа баҳслари якунига кўра, 1-ўрин Навоий ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати жамоасига насиб этди. 2-ўринни Навоий спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ИБЎСМ жамоаси қўлга киритган бўлса, Қизилтепа туман БЎСМ жамоаси 3-ўрин соҳиби бўлишди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг