UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0

21 окт 14:25
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Спортимиз мутасаддилари параатлетларимизга оқ йўл тилашди

Эртага Хитойнинг Ханжчоу шаҳрида IV Пара Осиё ўйинлари бошланади.

Ўзбекистон делегацияси мусобақага жўнаб кетиши олдидан Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосарлари - Ш.Маҳмудов ва М.Исмоилов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби О.Касимов, қўмита раиси ўринбосарлари – А.Камилов ҳамда Ш.Ташматовлар Миллий паралимпия қўмитасига ташриф буюришди. 

Уларни Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.Ташходжаев қарши олди. Тантанали кузатиш тадбири олдидан Ўзбекистон делегациясининг ушбу комплекс мусобақага кўрган тайёргарлиги, кутилаётган натижаларга бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Унда ҳар бир йўналишда кутилаётган натижалар, ҳамюртларимизнинг тайёргарлиги бўйича батафсил маълумот берилди.

Пара Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси бугун Ханчжоуга етиб борди. Бу галги мусобақада делегациямиз 11 спорт турида 108 нафар параатлет билан иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг