UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0

18 май 14:57
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Марказий Осиё минтақавий саралаш турнирида иштирокчилар учта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишганди. Бугун ўтказилган гуруҳ босқич баҳсларидан сўнг плей-оффга йўл олган стол теннисчилар маълум бўлди. 

Афсуски, саралашни иккита ғалаба билан бошлаган ҳамюртимиз Розалина Хаджиева иккита ғалабадан кейин эронлик рақибасига ютказиб қўйди. Якунда уччала теннисчи ҳам 5 очкодан тўплади. Сетлардаги фарқ бўйича қозоғистонлик Сарвиноз Миркадирова ва эронлик Маҳшид Аштари 1/2 финалга йўл олди. Розалина аламли тарзда гуруҳ босқичида қолиб кетди. Яна бир вакиламиз Марҳабо Магдиева ҳам омадсизликка учради. 

 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Рио Олимпиадаси иштирокчиси бўлган Зоҳид Кенжаев ҳамда Шоҳруҳ Искандаров 1/4 финал иштирокчисига айланишди. Искандаров эронлик Нима Аламянга қарши баҳс олиб боради. Ғалаба қозонган тақдирда, уни 1/2 финалда қозоғистонлик Кирилл Герасименко кутиб турибди. Кенжаев эса қирғизистонлик Азамат Эргашев билан тўқнаш келади. Ушбу жуфтлик ғолиби 1/2 финалда эронлик Ношад Аламян билан ҳисоб-китоб қилади. 

Эслатиб ўтамиз, эркаклар ва аёллар турнирида фақат ғолибларгина Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритади. Ярим финал ва финал учрашувлари эртага ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг