UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 июн 08:58
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси раҳбари Жиззахга борди

Олимпия спорт турлари оиласига мансуб стол тенниси жиззахлик ёшларнинг севимли турига айланмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус белгилаб берилган эди. Ушбу ташаббусда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун имкониятлар яратиш белгилаб берилган эди.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимизнинг барча ҳудудида кенг имкониятлар яратмоқда. Бунинг самарасида эса юртимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларини аҳоли ўртасида янада оммалаштиришга улкан эътибор қаратилмоқда.

Дарҳақиқат, қаратилаётган эътибор натижасида чекка-чекка қишлоқларда ҳам спортнинг Олимпия турлари, жумладан стол теннисига ёшлар ўзгача меҳр қўймоқда.

Стол теннисини ўсмирлар ва ёшлар ўртасида янада оммалаштириш учун, ҳудудда стол тенниси бўйича тўгаракларнинг сонини кўпайтириш ва аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

– Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, вилоятда стол тенниси бўйича умумтаълим мактабларида мазкур спорт тури бўйича тўгараклар очиш, болаларнинг шуғулланишлари учун керакли спорт жиҳозлари билан таъминлаш ва тажрибали мутахассисларни тўгаракларга жалб қилишдир, – дейди С.Маҳмудова. – Ҳозирги кунда Жиззахда стол тенниси жадал оммалашмоқда ва икки мингга яқин ёшлар ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Ташрифим давомида вилоятдаги спорт услубчилари, мураббийлар ва тўгарак раҳбарлари ҳамда аҳоли вакиллари билан мавжуд муаммолар ҳақида суҳбатлашдик ва уларни бартараф этдик.

Шунингдек, С.Маҳмудова Жиззахда 16 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтаётган мамлакат чемпионати ғолиб ва совриндорлари билан учрашди ҳамда уларни тақдирлади.

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказишлари ва стол тенниси тўгаракларига уларни оммавий жалб этиш мақсадида федерация томонидан ўқув-амалий семинар ҳамда таниқли спортчилар иштирокида маҳорат сабоқлари ўтказди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг