UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 фев 13:15
Янгиликлар

Теннис

Султонов Португалия турнири 1/4 финалида, Фомин эса ютқазди

Португалиянинг Вила-Реал-ди-Санту-Антониу шаҳрида теннис бўйича M25 тоифасига кирувчи ITF турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ва иккинчи ракеткалари Ҳумоюн Султонов ҳамда Сергей Фомин ҳам иштирок этяпти. 

Султонов илк даврада колумбиялик Алехандро Родригесдан 7/5, 6/2 ҳисобида устун келганди. Иккинчи босқичда эса португалиялик Родриго Фернандес 6/1, 6/2 ҳисобида мағлуб этилди. Бугун у 1/4 финалда испаниялик Карлос Лопес Монтагудга қарши кортга чиқади. 

Афсуски, Сергей Фомин 1/4 финал учрашувида рейтингда ўзидан 200 поғона юқорида бораётган испаниялик Мартин Ландалусега 1/6, 6/7, тай-брекда 10:12 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Фомин ATP рейтингида 665, Ландалусе 465-поғонани эгаллаб турибди. 

Таққослаш учун, турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган Султонов ATP рейтингида 354, Монтагуд 430-поғонадан жой олган. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 15:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг