UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

09 окт 08:21
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полочилар пойтахтда, академик эшкак эшувчилар эса Тошкент денгизида жам бўлишди

Мамлакатимизда жорий этилган карантин талаблари аста-секин юмшатилиши билан спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз ҳам ўқув-машғулот йиғинларини бошлашмоқда.

Жумладан, айни кунларда сув полоси ҳамда академик эшкак эшиш бўйича миллий терма жамоаларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 2 октябрдаги 1125-сонли буйруғига мувофиқ 6-29 октябрь кунлари сув полоси бўйича 16 нафар спортчи ҳамда икки нафар тренер Тошкентдаги Сув спорти турларини ривожлантириш марказида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишган. Мазкур ўқув-машғулот йиғини сув полоси бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун Италиянинг Триест шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи нуфузли Халқаро турнирга пухта тайёргарлик кўришига хизмат қилади.

24 нафар спортчи, 5 нафар тренер ҳамда бир нафар шифокордан иборат академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент денгизида жойлашган Сув спорти турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби тассаруфидаги спорт базасида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини март ойида Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериш баробарида ўсмирлар ва ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни миллий терма жамоа сафига саралаб олишга хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг