UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Уч таэквондочимиз ҳарбий ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0

13 сен 14:23
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузиш. Ҳамюртларимиз дастлабки йўналишлар бўйича кучли учликда боришяпти

Теглар :  Сузиш
Пойтахтимизда сув спорти турларининг ёш тоифалари бўйича ўтказилаётган IX Осиё чемпионатида сузиш ҳамда сувга сакраш бўйича мусобақалар якунига етди.

Эътиборлиси, ҳар икки мусобақада ҳам мамлакатимиз спортчилари муносиб иштирок этиб, жами 40 та медалга сазовор бўлдилар.

Жумладан, сузиш бўйича бўлиб ўтган баҳсларда терма жамоамиз аъзолари 13 та олтин, 7 та кумуш ва 11 та бронза медалига эга бўлган бўлсалар, сувга сакраш баҳсларида вакилларимиз 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали билан тақдирландилар.

Шу тариқа, тўрт кунлик мусобақаларнинг якунларига кўра жами 14 та олтин, 12 та кумуш ва 14 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда боряпти. Биринчи ўринни Япония терма жамоаси банд этиб турган бўлса, иккинчи ўринни Хитой вакиллари эгаллашган.

13 сентябрдан сув спорти турларининг ёш тоифалари бўйича ўтказилаётган IX Осиё чемпионатида синхрон сузиш баҳслари бошланади. Мазкур мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Айни кунларда, шунингдек, пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуасида сув спорти турларининг ёш тоифалари бўйича IX Осиё чемпионати дастуридан ўрин олган сув полоси бўйича баҳслар ҳам ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг