UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

25 сен 07:56
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузувчиларимиз Осиё чемпионатини тўртта медаль билан бошлашди

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида сув спорт турлари бўйича ёш тоифадаги гуруҳлар ўртасида ўнинчи Осиё чемпионати старт олди.

Эътиборлиси, мусобақа терма жамоамиз вакиллари учун муваффақиятли бошланди. Айни пайтгача ўтказилган беллашувлар натижаси бўйича вакилларимиз тўртта медаль жамғаришга муваффақ бўлдилар.

Терма жамоамиз етакчиларидан бири Владислав Мустафин 100 метрга брасс усулда сузиш бўйича катталар ўртасидаги баҳсда 1:01.41 натижа билан маррага биринчи бўлиб келди. Худди шу масофа ва йўналишда ёшлар ўртасида Алексей Сидорчук бронза медали билан тақдирланган бўлса, 50 метрга чалқанча усулда кечган баҳсларда Адил Юсупбаев кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, эркаклар ўртасида эркин усулда сузиш бўйича 4х100 метр эстафетасида йигитларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди. Параллел равишда ўтаётган сув полоси баҳсларида аёллар терма жамоамиз дастлабки турда мусобақа мезбонларини йирик 28:5 ҳисобида доғда қолдирди. 

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа жамоамиз учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб беради. 

Эслатиб ўтамиз, икки йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу чемпионатга 2017 йил Тошкент шаҳри мезбонлик қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг