UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0

03 фев 15:30
Янгиликлар

Бокс/ММА, Кураш, Дзюдо, Таэквондо, Паралимпия

Таҳлил ва талқин. Машаққатлар меваси

Ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган иштиёқини уйғотишда, катта спорт сари дадил боришида ва албатта халқаро мусобақаларда мамлакат номидан иштирок этиб, ғалабага эришишида спорт мактабларининг ўрни беқиёс.

Хусусан, кўп йиллардан буён спорт турлари бўйича терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етиштириб бераётган, чемпионларни тайёрлаётган Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ҳам худди шундай. Яъни, оммавийлик, ривожлантириш, терма жамоаларга муносиб спортчи етказиш, спортчиларини халқаро мусобақаларда кучлилар қаторида бўлиши. 

Бугун мазкур Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида бокс, велоспорт (шоссе), велоспорт (мтб), дзюдо, оғир атлетика, таэквондо WT, каратэ WKF, эркин кураш, юнон-рум кураши, ўқ отиш, кураш, белбоғли кураш, қўл жанги, шотокан карате-до, паравелоспорт, парапауэрлифтинг спорт турлари бўйича 755 нафар ўғил болалар ва қизлар 87 нафар малакали мураббийлар қўл остида мунтазам машғулотларга қатнайди. 

Машғулотларга зўр бераётган спорт мактаби ёшлари мамлакат ва халқаро мусобақалардаги натижалари эътирофга сазовор. Агар натижадорликка эътибор қаратадиган бўлсак, спорт мактабининг йилдан йилга ўсиш кузатилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Келинг, шу ўринда ушбу ихтисослаштирилган спорт мактаби спортчилари томонидан ортда қолган 2023 йилдаги ютуқларига назар соламиз.

Ҳозирда спорт мактабининг 90 нафарга яқин шуғулланувчилари спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаларининг асосий ва заҳира таркибидан ўрин эгаллаган. Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубок беллашувларида 207 нафар, Осиё чемпионати ва кубогида 27 нафар ҳамда жаҳон чемпионати ва кубогида 3 нафар спортчи ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашга муваффақ бўлишди.

Жумладан, таэквондо WT бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Светлана Осипова кумуш, Феруза Садиқова бронза медалларига эга чиққан бўлса, Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ойбек Жўраев кумуш медалга эга бўлди. 2023 йили Ханчжоу (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтган ХIХ Ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларида спорт мактаби спортчилари ҳам терма жамоамиз таркибида иштирок этиб, муносиб натижаларни қўлга киритишди.

Демак, кураш бўйича Артём Штурбабин олтин медал, ўқ отишдан Жавоҳир Соҳибов кумуш, таэквондо WT бўйича Феруза Содиқова кумуш, таэквондо WT бўйича Чарос Қаюмова, Светлана Осипова бронза ҳамда бокс бўйича Тўрабек Хабибуллаев бронза медалига сазовор бўлишди. 

Шунингдек, Осиё чемпионати ва кубоги мусобақаларида Абдулла Ражабов, Муҳаммадқодир Мамиржонов, Шавкат Болтаев, Аселя Тулягенова (бокс), Одинахон Ҳамдамова, Миржалол Қурбонов (паравелоспорт), Покиза Камолиддинова, Артём Штурбабин (кураш), Ихтиёр Ботиров (юнон-рум кураши), Жамила Панфилова (оғир атлетика) ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди.

Бундан ташқари Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг 3 нафар спортчи-ўқувчиларидан Жавоҳир  Соҳибов  (ўқ отиш), Мирзакамрон Юнусов (бокс) ва Шоҳрух Саидовлар (бокс) Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ҳамда халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришгани боис, олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш йўлланмасига эга бўлишган.

Тошкент вилояти спорт бошқармасига қарашли Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби томонидан ҳозирги кунга қадар 7 нафар “Ҳалқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” ва 21 нафар “Ўзбекистон Спорт устаси” унвонли спортчилар тайёрланган.

Ҳар бир спорт-таълим муассасаси спортчисининг орзуси олимпия ўйинларида иштирок этиш саналади. Бу борада ҳам спорт мактаби директори Дониёр Рихсибоев бошчилигидаги жамоа астойдил иш олиб боришмоқда. Айни пайтда Париж-2024 Олимпия ўйинларига лицензия олиш учун спорт-таълим муассасанинг 10 нафар спортчилари кураш олиб боришмоқда.

Қувонарлиси, ҳозирча таэквондо WT спорт туридан Светлана Осипова, пара таэквондочи Асадбек Тоштемировлар навбатдаги олимпия ўйинларига йўлланмани нақд қилишган. Хуллас, бу кўрсатгич ва натижалар биргина 2023 йилда жонкуяр ва тажрибали мураббийларнинг шогирдлари томонидан эришилган.

2024 йилда эса натижалар салмоғи бунданда юқори бўлиши бор гап. Дарвоқе, натижадорлик юқори бўлгани ва олимпия ўйинларига йўлланмалар қўлга киритилаётгани сабаб, ортда қолган йил сарҳисобида ушбу Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби Тошкент вилояти спорт бошқармаси томонидан энг яхши спорт мактаблари қаторида  эътироф этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг