UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

25 июл 20:20
Янгиликлар

Таэквондо, Токио-2020, Қизиқарли!

Танишинг, таэквондо бўйича биринчи ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони - Улуғбек Рашитов!

Улуғбек Исматуллаевич Рашитов 2002 йил 23 март куни Тошкент шаҳрида туғилган.

2008 йилдан таэквондо билан шуғулланади. Биринчи мураббийи Павел Хан. Ҳозир ҳам ушбу мураббий қўл остида шуғулланади.

Улуғбек 2014 йил кадетлар ўртасида мамлакат чемпионатида ғалаба қозонди ва ушбу тоифада терма жамоа таркибига қабул қилинди. 2017 йилдан халқаро майдондаги муваффақиятлари бошланди.

Таэквондочимиз 2018 йил Тунисда ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади. Бу эса унга Аргентинада ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш имконини тақдим қилди. Кичик Олимпиадада Рашитов кумуш медални қўлга киритди.

2019 йил Иорданияда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати, кейинчалик Хитой мезбонлик қилган Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинлари ғолибига айланди.

Рашитов жорий йилнинг май ойида Иорданияда ўтган лицензион турнир орқали -68 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
25 июл 23:19:20
ДжасурУзбек
Адашмасам Улугбек Рашитов олимпиада тарихда илк ёш чепион галаба муборак олга Узбекистон!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг