UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0

06 май 18:39
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Наоя Иноуэ Пакьяонинг омадсиз варианти. Иноуэ японлардан бошқа кимга керак?

Теглар :  Наоя Иноуэ
Кулранг чемпион.

Наоя Иноуэ бокс бўйича дунёнинг энг кучли чемпионлардан биридир. Унинг фаолиятига назар ташлар эканмиз ҳафсаламиз пир бўлади - кулранг фаолият ва зерикарли характер.

Барча буюк жангчиларнинг уларни профессионал бокс ёки ММАга олиб келган драматик ҳикояси бор: Фрэнсис Нганнунинг ярим Африка бўйлаб саёҳати, Мэнни Пакьяонинг қашшоқлик ва кўча жанглари, Хулио Сезар Чавеснинг ер ости клубларида пичоқлаш ёки отишма билан тугайдиган жанглари, Сонни Листоннинг пахта плантацияларида, Майк Тайсоннинг Бронксдаги гангстеризм ва зўравонлик билан кечган болалиги каби.

Аммо жангчиларнинг ҳикоялари бўлмаса ҳам, уларни ўйлаб топадилар ёки бўрттиришади. Мисол учун, Муҳаммад Али ва кўлга ташланган Олимпия медали ҳақидаги ҳикоя - бу афсона. Флойд Мейвезернинг отаси гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган, бироқ кичик Мейвезернинг болалиги ўзи тез-тез таъкидлаганидек, қашшоқликда эмас, балки унга бокс ўргатган ва унга бой менежер топиб берган қариндошлари қўл остида ўтган. 

Иноуэда эса ҳеч нарса йўқ. Ва бу боксчининг ёки унинг отасининг айби эмас, балки промоутер ва менежернинг айби. Ҳозирги кунда ПР алоҳида фан сифатида ўқитилади - бу бўйича ҳатто алоҳида курслар ҳам мавжуд, Муҳаммад Али даврида бундай сўз умуман йўқ эди, лекин Али боксдан ташқарида ҳам шов-шувли чиқишларини тўхтатмади.

Иноуэ шахсий ҳаёти ҳақида деярли гапирмайди, аслида бу нормал ҳолат. Геннадий Головкин ҳам бу каби тафсилотларни бўлишгиси келмайди. Лекин у 30 ёшдан ошганида ваъда қилинган «Катта драма» шоуси билан хориждаги томошабинларни ўзига тортди ва ундан ўнлаб миллион доллар ишлаб олди.

Кучли зарбалар Иноуэга табиатан совға қилинган. Оғирлиги 50 кг дан бироз юқори бўлган вазн тоифасидагилар учун 26 та жангда 23 та нокаут - бу ажойиб. Аммо бундай совғадан тўғри фойдаланиш керак - промоутер Боб Арум буни амалга оширолмади. У Қўшма Штатлардаги япон аудиторияси (1,6 миллион киши) туфайли Иноуэни машхур қилмоқчи эди, аммо бу ғоя амалга ошмади.

Ковид даврида Арум Иноуэни Америкада «кўтариш» ғоясидан воз кечди ва уни Японияга юборди. Орадан тўрт йил ўтди ва Иноуэ ҳамон ўз уйида жанг қилмоқда, чунки америкалик ҳомийлар унга қизиқмаяпти – у ҳали ҳам инглиз тилини ўрганмаган.

Арум Пакьяода қўллаган тактикасини Иноуэда такрорламади, чунки Мэнни ёрқин бокс ва қийин вазиятларга бой тарихга эга эди - Иноуэда буларнинг ҳеч бири йўқ. Агар драма бўлмаса, чиройли бокс орқали эътибор тортиш мумкин. 

Иноуэ эса зерикарли эрта ғалабаларнинг ноёб намунасидир. Ажабланарлиси шундаки, Иноуэнинг жанглари қанча PPV ишлагани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Эҳтимол, даромад промоутерлар ўз инвестицияларининг фойдасизлигини намойиш қилишни хоҳламайдиган даражада камдир.

Аввалига Арум Иноуэни Пакьяо билан солиштиришни яхши кўрарди, аммо Менни ҳатто ўз соғлиғи эвазига бўлсада томошабинларни хурсанд қилди. Пакьяо чиройли бокс тушди: у ҳужумларда феноменал оёқ ҳаракатларини амалга ошириш, бурчаклардан чиройли чиқиш ва церийали 10-12 раундлик баҳсларда рақибларини ажойиб тарзда мағлуб этиш.

Иноуэ буларнинг ҳеч бирини қилмайди: томошабинлар ҳеч қачон унинг жангларида шоу бўлишини кутишмайди. Бу унинг боксини ибтидоий кўринишга олиб келди. Иноуэ хато қилмайдиган роботга ўхшайди: у зерикарли равишда рақибларини бирма-бир парчалаб ташлайди. Унинг фаолияти давомида бир ёки иккита чиройли нокаутлар бор, лекин қайси боксчини нокаутга учратганини кимдир эслай оладими?

Доминант ғалабалар ажойиб, аммо уларда инсон имзоси бўлмаса кимга керак? Футболда Бундеслигадаги «Бавария» ёки РПЛдаги «Зенит»нинг устунлигига қойил қоладиганлар кам. Иноуэ ҳам шу клублар каби таассурот қолдиради. Унинг ғалабалари, ҳатто янги рекордлари ҳам томошабинни ҳаяжонлантирмайди.

Бир йилда икки вазнда мутлақ чемпион бўлиш ақлга сиғмайди. 21 та чемпионлик жангида ғалаба қозонган. Аммо Нонито Донейрадан ташқари, у қайси топ жангчини мағлуб этганини кимдир хотирлай оладими? Рақобатчиларнинг кўпчилиги нонеймлардир. Шунинг учун унинг ғалабалари мухлислар хотирасидан тез ўчиб кетади. Ҳатто унинг мағлубияти ҳам ижтимоий тармоқларда кучли реакцияга сабаб бўлмайди.

Бокс - гладиаторлар спорти. Бу ҳикояда драма ва эстетикага эга бўлган жанглар ўрин олади. Иноуэнинг бокси бу ҳақида эмас, балки янги рекордлар ва фактлар ҳақида. Бироқ одамлар қуруқ рақамлар ва фактлардан кўра қонли томошаларни яхши кўрадилар. Ҳозирги боксда йирик номларнинг инқирози бор, лекин Иноуэ бу камбағал бўшлиқни тўлдирмади, балки инқирозли даврда яна бир кулранг массага айланди.

Сиз Мэнни Пакьяо бўлишингиз мумкин: очиқ, изланувчан, ҳаётда номукаммал, лекин рингда эътибор тортадиган боксчи. Ёки сиз медиа томонлама кучсиз ва зерикарли нокаутчи, бокс оламида жанглар сифати бўйича инқироз бошланганда Шон-шараф залига кирадиган Ноая Иноуэ бўлишингиз мумкин.

Хўш, Наоя Иноуэ японлардан бошқа кимга керак?

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 май 19:27:41
CHELSEA2211
Umuman yemagan maqola...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг