UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0

01 июн 16:26
Янгиликлар

Тадбирлар, Олимпия ўйинлари

Теҳронда Осиё Паралимпия қўмитаси ижроия кенгашининг 30-йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳам иштирок этди.

Йиғилиш давомида ташкилот фаолиятига доир муҳим масалалар қатори Тошкент-2025 ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик, шунингдек, Париж-2024, Лос-Анжелес-2028 ёзги Паралимпия ўйинлари ҳамда 2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўладиган қишки Паралимпия ўйинларига қитъа спортчиларининг тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ижроия кенгаши йиғилишида 2030 йил Доҳа шаҳри ҳамда 2034 йил Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган Пара Осиё ўйинлари масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Шунингдек, Осиё Паралимпия қўмитаси ижроия кенгаши аъзолари ҳамда Мухторхон Ташходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси делегацияси Эрон Ислом Республикаси спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ҳамда мамлакат паралимпия қўмитаси раҳбарияти билан учрашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг